Севастополда Су-27 самолётини Россиянинг ўзи уриб туширган — ОАВ
Қрим ярим оролидаги Севастополь шаҳри осмонида Су-27 қирувчиси хатолик туфайли Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда айрим Телеграм-каналлар хабар бермоқда. Ҳодиса тизим ишидаги носозлик сабабли юз берган. Учувчи катапульта қилиб, омон қолган.
Таъкидланишича, ўзини-ўзи отиб қўйиш натижасида самолёт қўлдан бой берилгани фактини босди-босди қилиш учун воқеа юзасидан бир нечта версияларни тарқатиш буюрилган. Хусусан, самолёт украиналиклар томонидан уриб туширилгани ва техник носозлик ҳақидаги версиялар ОАВларда пайдо бўлган. Аммо ҳалокатдан бир соат ўтиб, ҳарбий-космик кучлар офицерларидан бир нечтаси қўлга олинган.
Нашр эслатишича, бундай ҳолат биринчи марта юз бериши эмас. Россия ўзининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими туфайли бир нечта самолётларини йўқотган.
Аввалроқ Севастополь осмонида Су-27 қирувчиси уриб туширилган эди. Дастлаб бу Су-35 модели экани хабар қилинганди, аммо кейинчалик бу маълумотлар ўзгартирилди.
Шарҳлар