Шимолий Осетияда Су-34 самолёти қулаб тушди, экипаж ҳалок бўлди
Россия таркибига кирувчи Шимолий Осетия республикаси, Алагир тумани тоғларида Россия Ҳаво-космик кучларининг Су-34 самолёти машқ парвозларини амалга ошириш чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Экипаж ҳалок бўлган. Бортда икки нафар учувчи бўлгани хабар берилмоқда.
Ҳалокатнинг дастлабки сабаби сифатида техник носозлик келтирилмоқда. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт кимсасиз ҳудудга қулаган, вайронагарчиликлар бўлмаган.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, самолёт ярим тунда Горний Дзуарикай қишлоғи яқинида қояга бориб урилган.
Улашиш:
Шарҳлар