Суд АҚШ ва Россия фуқароси бўлган аёлни давлатга хиёнат қилиш айби билан 12 йил қамоққа ҳукм қилди

фото: m.ura.news

Свердловск област суди АҚШ ва Россия фуқароси Ксения Карелинани (Хавана) давлатга хиёнат қилиш айби билан 12 йил умумий режимдаги колониягача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Свердловск область судининг матбуот хизмати хабар беради.

Айрим россиялик ОАВларнинг маълумотларига кўра, қизни Украин хайрия жамғармасига қилган 51,8 доллар миқдоридаги ўтказмаси учун давлатга хиёнатда айблашмоқда. «2022 йил 24 февраль куни Россия ва АҚШ фуқароси Ксения Карелина ўз ташаббуси билан бир украин ташкилоти манфаатлари йўлида пул ўтказган», – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Хабарда шунингдек, Карелина жазони ўтаб чиққач, 1 йил 6 ой давомида озодликни чеклаш ва 300 минг рубль миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинганлиги ҳам айтилган.

Олдин Ростов-на-Дону шаҳрида яшовчи Елена Попова блогер Аркадий Бабченкога 7 минг рубль ўтказгани учун 12 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.