Суд буйруғини бажармагани учун Трамп 9 минг доллар миқдорида жаримага тортилди
Нью-Йорк судьяси Хуан Мерчан АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни «порнопул» иши бўйича суд жараёнини нашр этишни тақиқлашни бузганликда айбдор деб топди ва уни 9 минг доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
Иш бўйича айбловчи томони Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида суд томонидан танланган ҳакамлар ҳайъати ва прокуратура учун потенциал гувоҳларни танқид қилган 10 та пости “gag order” буйруғи деб аталадиган тартибни бузганлигини таъкидлади.
Судья Мерчан айбловни қўллаб-қувватлади, лекин у сўраганидан бироз кичикроқ жарима солди – 10 минг ўрнига 9 минг доллар. Трампга, шунингдек, Truth Social аккаунти ва сайлов кампанияси веб-сайтидаги хабарларни ўчириб ташлаш буюрилди.
Назарий жиҳатдан, АҚШнинг собиқ президенти суд қарорини бузгани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин – у буни бир неча марта қилган. Аммо шу пайтгача судья ўзининг биринчи жиноий ишида бундай жазодан ўзини тийган.
Эслатиб ўтамиз, сўз Трампнинг 2016 йилги сайловларга таъсир кўрсатиш мақсадида маълумотларни ошкор этмаслик учун порно актрисага пул тўлагани бўйича биринчи жиноий суд жараёни ҳақида бормоқда. Бу АҚШ тарихида собиқ президент устидан қўзғатилган биринчи жиноий суд жараёнидир.
Шарҳлар