Суд “Крокус”даги теракт иши бўйича яна уч кишини ҳибсга олди
Террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган 3 нафар гумондор Махачқала район суди томонидан ҳибсга олинди. ТАСС хабарига кўра, 1994, 1998 ва 1997 йилларда туғилган эркакларга 1 июнга қадар тергов изоляторида сақлаш тайинланган.
“Суд 1 ой 26 кун муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини белгилади, яъни. 2024 йил 1 июнгача, шу санани ҳам ўз ичига олган ҳолда”, – дейилади расмий хабарда.
Россия ФХХ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар, жумладан, Россия фуқароси ва икки нафар хорижий фуқаро ўқотар қурол ва терактда қўлланилган транспорт воситаларини сотиб олиш учун пул ўтказмаларини амалга оширган.
Улашиш:
Шарҳлар