Суд “Крокус”даги теракт иши бўйича ўн иккинчи гумондорни ҳибсга олди

Фото: РАПСИ

Москванинг Басманний суди “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича ўн иккинчи гумондорни – Тожикистон фуқароси Жумахон Қурбоновни ҳибсга олди, дея хабар беради ТАСС.

“Қурбоновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги терговнинг илтимосномаси қаноатлантирилсин”, — дейилади суд қарорида.

Қурбонов 22 майга қадар ҳибсда қолади. Тергов илтимосномаси ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилди. Ошкор этилган материалларга кўра, Қурбонов Россияда ноқонуний равишда Москвадаги ётоқхоналардан бирида яшаб келган. Суднинг ҳал қилув қарори ҳозирча қонуний кучга кирмаган ва апелляция инстанциясига шикоят қилиниши мумкин.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.