Суд Крокусдаги терактни содир этишда гумон қилинаётганларнинг ҳибсда сақланиш муддатини узайтирди

Фото: Кадр из видео

Москванинг Басманний суди “Крокус Сити Холл”да теракт содир этишда гумон қилинган тўрт нафар Тожикистон фуқаросини ҳибсга олиш муддатини 22 ноябргача узайтирди.

Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридуни 145 киши ҳалок бўлган терактни содир этишда ва ноқонуний қурол савдосида айбланмоқда.

Гумондорларни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.