Суд “Русхимальянс” даъвоси бўйича Unicredit Bank активлари ва ҳисобларини ҳибсга олди

Суд наложил арест на активы и счета Unicredit Bank по иску «Русхимальянса»

Санкт-Петербург ва Ленинград области арбитраж суди “Русхимальянс” томонидан тақдим этилган даъво доирасида «Юникредит банк» АЖ ва Unicredit Bank AG нинг мол-мулки, ҳисобварақлари ва қимматли қоғозларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда арбитраж ишлари файлига таяниб, ТАСС хабар беради.

Ушбу қарор билан судья даъвогарнинг вақтинчалик чора кўриш ҳақидаги аризасини қисман қаноатлантирди. Бундан олдин компания Linde билан тузилган шартнома бўйича банк кафолатлари бўйича даъволар доирасида молия институтига 45,7 миллиард рубль миқдорида даъво аризаси билан чиққан эди.

Шу билан бирга, суд «Юникредит лизинг» МЧЖ ва «Юникредит гарант» МЧЖга баланс қиймати молиявий ҳисоботларга кўра барча активлар баланс қийматининг 5 фоизидан ортиқни ташкил қилувчи  мол-мулкни бегоналаштиришни тақиқлади. Шу билан бирга, компанияларга нисбатан бир қатор бошқа қарорлар ҳам қабул қилинди.

ТАСС агентлигининг аниқлик киритишича, 2022 йилда Linde “Русхимальянс” компаниясини Европа Иттифоқи томонидан киритилган Россияга қарши чекловлар туфайли шартнома бўйича ишни тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берган. Россия компанияси бу позицияни рад этиб, санкциялар шартнома бўйича ишларни қамраб олмаслигини айтганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.