Суд Трампга қарши Капитолий босқинига алоқадор ишни тўхтатди
Вашингтондаги суд прокуратура талабига биноан АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга нисбатан 2020 йилги сайлов жараёнларига аралашгани ва Капитолий биносига бостириб киргани учун жиноий иш қўзғатишни тўхтатди, деб хабар бермоқда CNN суд қарорига таяниб.
“Суд ишни апелляция бериш имкониятисиз тугатиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирди”, – деди судя Таня Чуткан ажримда.
Аввалроқ махсус прокурор Жек Смит Вашингтондаги суддан 2020 йилдаги сайлов жараёнига аралашганликда ва 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришга алоқадорликда айбланаётган Трампга нисбатан жиноий таъқибни тўхтатишни сўраган эди.
Улашиш:
Шарҳлар