Суданда 130 аёл зўрлашдан қочиш учун ўз жонига қасд қилди

Фото: Красный Крест

Суданда 130 аёл зўрлашдан қочиш учун ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳала Ал-Кариб Нигериянинг «News Central» телеканалида хабар берди. Ал-Карибнинг сўзларига кўра, бу фақат маълум ҳолатлар бўлиб, аёлларнинг ўз жонига қасд қилишлари сони анча юқори.

БМТ миссияси, шунингдек, Судандаги жинсий зўравонлик ҳақида хабар бериб, унинг кўламини «ҳайратланарли» деб атади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бунга мисол қилиб, гуруҳли зўрлаш, жинсий қуллик ва мажбурий никоҳни келтирмоқда. Қурбонлар саккиз ёшли қизлар ва 75 ёшгача бўлган аёллардир.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай жиноятларнинг аксариятида Судан Тезкор ҳаракат кучлари аъзоларини айбламоқда. 2023-йилда улар ва Судан қуролли кучлари ўртасида қуролли тўқнашув бошланди, натижада 14 миллион киши қочқинга айланди.

Уруш бошланганидан бери мамлакатда кўплаб тинч аҳоли ўлими, очарчилик ва касалликлар қайд этилган. «Ҳозир Суданда хавфсиз жой йўқ», деди тергов комиссияси раҳбари Муҳаммад Чанде Усмон.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.