Суджа райони раҳбари УҚК бостириб кирганида эвакуациянинг йўқлигини ҳарбийлар “ваҳима яратмаслик” ҳақида илтимос қилгани билан изоҳлади

Фото: 7х7

Суджа райони раҳбари Украина Қуролли Кучлари (УҚК) ҳужуми пайтида эвакуация бўлмаганини ҳарбийларнинг “ваҳима қўзғатмаслик” илтимоси билан изоҳлади. Бу ҳақда Либерал-демократик партиядан Курск областининг Суджа райони йиғилиши депутати. Александр Крамаренко Давлат Думаси депутати Каплан Панешга мурожаатида билдирди. Мурожаат “Суджа родная” телеграм-каналида эълон қилинган.

“Богачёв A.M. ўз ҳимоясига аҳоли пунктлари раҳбарлари ва депутатларининг маслаҳат йиғилишида  аҳоли эвакуация қилинмаганлигини Суджа районидаги ҳарбий қўмондонликка [масъулиятни] юклади, гўёки штабда улар уни аҳоли орасида ваҳима қўзғатмасликка кўндиришган «, – дейди Крамаренко.

22 июль куни Александр Крамаренко прокуратурадан Суджа райони раҳбари Александр Богачёвнинг ҳаракатсизлигини текширишни сўраган. Депутат расмийлар одамларни ўққа тутаётган ҳаракатлар ҳақида хабардор қилмаётганидан, янги бошпана ўрнатмаётганидан ва мавжудларини ёмон таъминлаётганидан шикоят қилган.

УҚКнинг Курск областига ҳужуми 6 август куни бошланган, Суджа аҳолиси расмийлар эвакуацияни амалга оширмагани, одамлар отишмалар сабабли ўз машиналарида чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.