Трамп суиқасддан кейин биринчи марта омма олдига чиқди
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Республикачилар партиясининг Висконсин штати Милуоки шаҳрида бўлиб ўтаётган миллий қурултойига келди ва қулоғи бинт билан боғланган ҳолда саҳнага чиқди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу унинг суиқасддан кейин биринчи марта омма олдига чиқишидир.
Қурултой иштирокчилари Трампнинг нутқи чоғида “АҚШ” ва “Кураш, кураш, кураш!” шиорларини баралла айтган. У “Америка Қўшма Штатларининг кейинги президенти” деб таништирилган. Трампнинг асосий нутқи 18 июль куни кечқурунга режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қурултойда делегатларнинг кўпчилик овози билан Трамп расм АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилган. Шундан кейин у сенатор Жей Ди Венсни вице-президентликка номзод сифатида танлаганини эълон қилган.
13 июль куни Трамп Пенсильванияда ўз тарафдорларининг сайловолди митингида нутқ сўзлади. 120 метр узоқликдаги бино томидан 20 ёшли Томас Мэттью Крукс унга қарата ўт очди, ўнг сиёсатчининг ўнг қулоғига бориб тегди. Митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлиб, икки киши жабрланди. Махфий хизмат ходимлари ўқ узган шахсни отиб ташлади.
Шарҳлар