Суриядан Россияга 20 нафар бола қайтарилди

Фото: МТ

Курдлар Сурияда бўлган 20 нафар россиялик болани мамлакатига қайтарди, деди президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова. Булар 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 7 нафар қиз ва 13 нафар ўғил болалардир. Омбудсман курдлар билан музокаралардан сўнг болаларни қайтаришга муваффақ бўлди. 2018 йилдан буён Ироқ, Покистон, Сурия ва Туркиядан 566 нафар бола қайтарилган.

«Болаларни қайтаришдан олдин узоқ ва қизғин иш бўлди: ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва расмийлаштириш, маълумотлар алмашинуви, музокаралар. Натижада биз курд томони билан 20 нафар болани Россиядаги қариндошларига қайтариш бўйича келишувга эришдик”, — деди Лвова-Белова хоним журналистларга.

Болалар федерал клиникада тиббий кўрикдан ўтадилар, шунингдек, улар Москва марказларидан бирида ижтимоий реабилитациядан ўтадилар. Шундан сўнг улар васий бўлган қариндошлари билан учрашишлари мумкин бўлади.

Сурияга ташрифи чоғида Болалар омбудсманı идораси ходимлари ва Россия суд-тиббиёт экспертизаси маркази вакиллари қочоқлар лагеридаги бошқа гуруҳ болаларидан молекуляр генетик ДНКни ўрганиш учун қон намуналарини олди. Шундай қилиб, Россия фуқаролари билан қариндошликни тасдиқлаш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.