Хитойнинг энг замонавий атом сувости кемаси Ухань яқинида чўкиб кетган
Хитойнинг Ухань шаҳри яқинидаги верфда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда бир қатор ОАВлар ўз манбаларига (америкалик ҳарбий мансабдорлар) таяниб хабар бермоқда. Хитой ҳукумати ҳодисани яширишга уринган.
Воқеа май охири — июнь бошида содир бўлган. Таъкидланишича, China State Shipbuilding Corp. компаниясининг Wuachang верфида барпо этилган Zhou синфидаги сувости кемаси чўкиб кетган. Бу ушбу турдаги биринчи кема бўлган. Сувости кемасини сўнгги марта май охирида Янцзи дарёсида кўришган. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга кўра, июнь бошида субмаринани дарё тубидан чиқариб олиш учун чўкиш жойига кранлар юборилган.
Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум. Сувости кемаси ядро ёнилғисини ташигани тахмин қилинмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Шарҳлар