2024 йилги Олимпиада ўйинларининг триатлон сузиш баҳслари бекор қилиниши мумкин
Париж-2024 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси триатлон мусобақасининг сузиш баҳсларини ўтказмасик бўйича таклиф берди.
Бунга Париж шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Сена дарёсининг лойқаланиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Олимпиада-2024 ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстангенинг айтишича, меъёридан ортиқ ёмғир ёғиши Сенанинг лойқаланишига олиб келади.
«Айни пайтда биз ишлашимиз керак бўлган энг катта муаммолардан бири айнан шу масала. Сена дарёсида триатлон мусобақасининг сузиш баҳсларини ўтказиш ёки бошқа жойга кўчириш ҳақида бош қотираётганимизда, бизга инвестицион дастур тақдим этишди. Таклиф жуда яхши кўрингани учун биз триатлоннинг сузиш баҳсларини Сенада ўтказишга қарор қилгандик. Олимпиаданинг илк кунлари Парижда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Шу масала бизни ҳамон иккилантиряпти. Албатта, биз сузишни триатлонда сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз», — дея Эстангенинг сўзларини келтирмоқда Британиянинг The Guardian нашри.
Шарҳлар