Си Цзиньпин ва Виктор Орбан Пекинда учрашди
Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Тафсилотлар ҳозирча келтирилмаяпти.
Орбан Хитойга 8 июль куни эрталаб етиб келган. У ташриф мақсади “тинчлик миссияси 3.0” эканини айтган.
1 июль куни Евроиттифоқ Кенгашида Венгрия раислик қилишни бошлаганидан сўнг Виктор Орбан Киев, Москва ва Тоғли Қорабоғга ташриф буюрди. У Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан низони тартибга солишни муҳокама қилди, Озарбайжонда эса Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашди. Евроиттифоқ раҳбарияти Венгрия бош вазирини танқид қилди. Европа етакчилари ичида фақат Словакия бош вазири Роберт Фицо Орбанни очиқчасига қўллаб-қувватлади.
Шарҳлар