ОАВ: Таганрогдаги авиазаводда дрон ҳужуми натижасида А-50 самолёти шикастланди
New Voice нашрининг разведкадаги манбалари 9 мартга ўтар кечаси Таганрогдаги авиазаводга дрон ҳужуми натижасида А-50 самолётига зарар етганини маълум қилди.
Аввалроқ, Ил-76 самолёти А-50 самолётлари жойлашган аэродромдан парвоз қилган пайтида ҳалокатга учрагани ҳақида ёзгандик.
Февраль ойида эса оммавий ахборот воситалари уриб туширилган А-50 самолёти ҳалокатга учраган жойнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвирларини эълон қилганди. Краснодар ўлкасидаги «Трудовая Армения» хутори фотосуратларида тахминан 4,5 минг квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин изларини кўриш мумкин эди.
Улашиш:
Шарҳлар