Таиландда экстремал иссиқликдан 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Баъзи жойларда 52 даражагача етадиган аномал иссиқ об-ҳаво Таиландда йил бошидан буён 61 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилда иссиқ уриши натижасида ҳалок бўлганлар сони 2023 йилдагига нисбатан деярли икки баробар кўпроқ. Қурбонларнинг аксарияти қироллик шимоли-шарқидаги қишлоқ хўжалик ҳудудларига тўғри келмоқда.
Апрель ойида Таиланд аҳолиси бир неча ҳафта давомида баланд ҳароратлардан азият чекди. Ҳавонинг намлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолдаги сезиладиган иссиқлик индекси тез-тез 50 даражадан ошиб кетарди. Бангкок ҳокимияти аҳолидан уйдан чиқмасликни сўраган.
Жаҳон метеорология ташкилотининг маълумотларига кўра, глобал исиш натижасида Осиё қитъаси дунёдаги бошқа ҳудудларга қараганда тезроқ исимоқда.
Шарҳлар