Таиландда сув тошқини оқибатида икки фил ҳалок бўлди

Фото: vesti.az

Таиландда «Яги» тайфуни келтириб чиқарган сув тошқини натижасида ҳайвонларни реабилитация қилиш қўриқхонасида икки фил ҳалок бўлди.

Euronews маълумотига кўра, хавф остида қолган қўриқхона раҳбарияти эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Юзга яқин филни қутқаришга муваффақ бўлинган, аммо улардан иккитаси кучли тошқин сувларида чўкиб кетган. Уларнинг жасадлари қирғоқдан тошган дарё оқими бўйлаб пастроқда топилган. Хабар қилинишича, яна бир фил ҳамон бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Қўриқхона катта зарар кўрган ва унинг раҳбарияти шикастланган инфратузилмани тиклашда ёрдам сўраб мамлакат ҳокимиятига мурожаат қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.