Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё биринчилигида 7 та медални қўлга киритди

Сборная Узбекистана по тхэквондо на первенстве Азии завоевала 7 медалей

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати якунланди. Турнирнинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.

-80 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Жасурбек Жайсунов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, қаторасига иккинчи бор Осиё чемпиони унвонини бўлди.

Светлана Осипова (+73 кг) ва Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Шоҳсупага кўтарилган таэквондочиларимиз номини эслатиб ўтамиз:

  • Олтин:

-80 кг: Жасурбек Жайсунов

  • Кумуш:

-62 кг: Феруза Содиқова

  • Бронза:

-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев

-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев

-74 кг: Нажмиддин Қосимхўжиев

-73 кг: Гулсанам Алижонова

+73 кг: Светлана Осипова

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу қитъа биринчилигида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.