Тайвань ўз ҳаво ҳудудида Хитойнинг рекорд даражада қирувчи самолётлари қайд этилгани ҳақида маълум қилди
Тайвань Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Хитой орол атрофидаги йирик ҳарбий машғулотлар давомида рекорд миқдорда самолётларни учирган. Бу ҳақда CNN хабар беради.
Вазирлик маълумотларига кўра, 25 соатлик машғулотлар давомида Тайвань атрофида Хитойнинг 153 та самолёти аниқланган. Бундан ташқари, орол атрофидаги сувларда Хитойнинг 14 та ҳарбий кемаси бўлган ва яна 12 таси Хитой қирғоқ қўриқлаш хизматига тегишли кемалар экани аниқланган.
Хитой Тайвань президенти Лай Циндэнинг Тайван суверенитети дахлсизлиги ҳақида айтган нутқига жавобан бу машғулотларни “жиддий огоҳлантириш” деб атади. Пекин Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди ва 23 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган оролни материк Хитой билан бирлаштириш, керак бўлса, ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилмоқда.
Шарҳлар