Такси ҳайдовчиси Крокусга ҳужум қилган террорчилардан бирини таниди
Такси ҳайдовчиси Крокусга ҳужум қилган террорчилардан бирини таниди – у 7 март куни уни концерт майдонига олиб борган экан.
Baza нашрига кўра, 23 март куни такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган чеченистонлик фуқаро полицияга мурожаат қилган. У терговчиларга 7 март куни соат тахминан 19:30да машинани “Крокус” ёнида ҳайдаб кетаётиб, Путилково қишлоғига буюртма олганини айтган. Жигарранг чарм куртка кийган йигит машинага ўтиради. Ҳайдовчи йўловчини манзилига олиб борган экан.
Терактдан сўнг такси ҳайдовчиси йўловчини ҳужумчилардан бири сифатида таниган. Гап 25 ёшли Фаридуни Шамсутдин ҳақида кетаётган бўлса керак – 7 март куни Крокусда олинган суратда Шамсутдин жигарранг чарм куртка кийганини кщришимиз мумкин.
Шарҳлар