Тармоқда “Крокус”даги терактда гумон қилинаётганлардан бирини ушлаш жараёнини акс эттирувчи видео пайдо бўлди

Кадр из видео

Телеграм каналларида “Крокус”даги терактда гумон қилинаётганлардан бири қўлга олингани акс этган видео эълон қилинди. Тахминларга кўра, бу 30 ёшли Ражаб Ализода. Кадрларда унинг қулоғини кесиб, уни ейишга мажбур қилишган.

Тахминларга кўра, видеода “Крокус Сити Холле”даги терактда гумон қилинаётганлардан бири қўлга олинган пайт акс этган. Уни биринчи бўлиб вагнерчиларни қўллаб-қувватловчи Grey Zone телеграм-канали томонидан чоп этилган.

Видеода камуфляж кийимидаги эркак одамни ерда ушлаб турибди, сўнг унинг ўнг қулоғига пичоқ тираб, уни кесиб ташлаган. Кейин хавфсизлик ходими кесилган қулоқни қўллари боғланган маҳбуснинг оғзига солишга ҳаракат қиляпти.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.