Тармоқда Россия ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа мужмуасига берилган зарбани акс эттирувчи кадрлар пайдо бўлди
Белгород вилоятида С-300/С-400 зенит-ракета комплекси батареясига ҳужум қилинди, камида иккита отиш мосламаси ва бир нечта ёрдамчи машина йўқ қилинган. Бу ҳақда “Досье Шпиона” Телеграм-каналида чоп этилган фотосуратлар далолат бермоқда. Канал маълумотларига кўра, зарба HIMARS ёрдамида 1 ёки 2 июнь кунлари амалга оширилган.
Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Станислав Бунятов 1 июнь куни айнан шу ҳақда хабар берган бўлиши мумкин: “Волчанск йўналишида Хаймарслардан кейин сукунат ҳукм сурмоқда. Қушлар сайраяпти. Яхши муҳит.» 1 июнь куни Z-каналлар Белгородга зарба бериш учун HIMARS қўлланилгани ҳақида ҳам хабар беришганди.
Харьков ва Харьков области айнан С-300/С-400 комплексларидан бошқариладиган зенит ракеталари билан мунтазам равишда ўққа тутиляпти.
Шарҳлар