Татаристонда тўрт ўриндиқли самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
“Cессна 172 самолёти Камское Устье қишлоғидаги чодирлар лагери ёнида завқли парвозни амалга ошираётган эди. Жуда паст баландликда маневр қилиш чоғида ҳалокат юз берди”, — деди “Интерфакс”нинг фавқулодда хизматлардаги суҳбатдоши.
Уч киши, жумладан, учувчи ҳалок бўлди, яна бир йўловчи ҳалокатдан олдин самолётдан сакрашга муваффақ бўлди ва суяклари синган ҳолда касалхонага ётқизилди, деб ёзади агентлик.
Прокуратура енгил моторли самолёт ҳалокатга учраганини, полиция эса уч киши ҳалок бўлганини ва бир киши жароҳатланганини тасдиқлади. Жабрланувчининг аҳволи жуда оғир, деб ёзади “ТАСС”.
Улашиш:
Шарҳлар