Татаристондаги нефть ва кимё заводлари дронлар ҳужуми хавфи сабабли эвакуация қилинади
Татаристонда дрон ҳужуми хавфи туфайли ишчилар заводлардан эвакуация қилинмоқда. «7х7 – Горизонтальная Россия» нашрининг манбаларига кўра, Нижнекамскдаги “Танеко” ва “ТАИФ-НК” нефтни қайта ишлаш заводларида ва “Казаньоргсинтез” полимер ишлаб чиқариш заводида ишчиларни шошилинч эвакуация қилиш ишлари олиб бориляпти.
Нижнекамск мэрияси «фавқулодда вазият юзага келиши мумкинлиги» сабабли ишчилар корхоналардан олиб кетилаётганини айтади. Қозон ва Нижнекамск аэропортлари “фуқаро авиацияси хавфсизлиги” мақсадида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатди, дея огоҳлантирди “Росавиация”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристон ҳудудида “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ва Нижнекамскдаги “Танеко” нефтни қайта ишлаш мажмуаси дронларнинг нишонига айланган эди.
Шарҳлар