Қозоғистон президенти туғилган кунини нишонлашдан бош тортди

Foto: Akorda

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 май — туғилган кунини оддий иш куни сифатида ўтказади. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

У ушбу кунни ўз иш жойида ўтказади. Бу сана муносабати билан ҳеч қанақа тадбирлар режалаштирилмаган. Администрация ходимларидан президентни табрикламаслик сўралган.

Нашр эслатишича, Тўқаев ўтган йили ҳам шундай позицияда бўлган.

“Бу президентнинг принципиал позицияси. Унинг оиласида болаларнинг ҳам, ота-оналарнинг ҳам туғилган кунларини нишонламасликка ўрганишган”, — дея изоҳ берди Берик Уали.

Бугун, 17 май куни Қосим-Жўмарт Тўқаев 71 ёшга тўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз ҳамкасби билан қўнғироқлашиб, уни таваллуд айёми билан табриклади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.