АҚШ Тайванга ракеталар сотишни маъқуллади

Foto: Wikipedia

АҚШ Тайванга 300 миллион долларлик ALTIUS 600М-V учувчисиз учар қурилмаларини сотишни маъқуллади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Шунингдек, 60,2 миллион долларлик Switchblade пиёда қўшинларига қарши, зирҳтешар ракета тизими ва унинг ускуналари сотилиши ҳам маъқулланди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик агентлиги маълумотларига кўра, ушбу қурилмаларни сотиш “қабул қилиб олувчининг хавфсизлигини оширишда, минтақада сиёсий барқарорлик, ҳарбий мувозанат ва иқтисодий прогрессни сақлаб туришда ёрдам беради”. Таъкидланишича, маъқулланган олди-сотди битимлари “АҚШ қонунчилиги ва сиёсатига мувофиқ келади”, шунингдек, АҚШ “миллий манфаатлари, иқтисодиёти ва хавфсизлиги” йўлида хизмат қилади. Энди битимлар Конгресс томонидан маъқулланиши керак, бунинг учун 30 кун ажратилади.

Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байденни Тайван масаласи Пекин учун қизил чизиқ бўлиб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.