Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши аёллар юриши ўтмоқда
“Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши намойишда юзга яқин аёл иштирок этмоқда, дея хабар беради NewsGeorgia. Йиғилганлар «Россия қонунига йўқ!» деб қичқиришмоқда. Полиция билан тўқнашувлар ёки ҳибсга олинганлар ҳақида хабарлар йўқ.
17 апрель куни Грузия парламенти Тбилисида оммавий норозиликларга сабаб бўлган “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан 83 депутат қонун лойиҳаси учун овоз берди. Мухолифат овоз беришда қатнашишдан бош тортди.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили агар қонун учинчи ўқишда қабул қилинса, унга вето қўйишини, бироқ парламент малакали кўпчилик овоз билан уни бекор қилиши мумкинлигини айтди.
Шарҳлар