Тбилисида намойишчилар ва полиция ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда
Чоршанбага ўтар кечаси Тбилисида намойишчилар ва махсус полиция кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этди. Махсус кучлар Руставели шоҳ кўчаси бўйлаб сув тўпларидан фойдаланган ҳолда олдинга силжишди, деб хабар беради BBC.
Намойишчилар хиёбонни тарк этишди, лекин юришда давом этишди. Аввалроқ махсус кучлар махсус воситалар ёрдамида намойишчиларни парламент майдонидан чиқариб юборишган, бироқ парламент майдонидан икки юз метрча узоқликда тўхтаган.
Хавфсизлик кучларига яқинроқ, олдинги қаторларда ҳимоя воситаларидаги намойишчилар полициянинг газ гакапсулалари билан отишмаларига жавоб беришди. Намойишчиларнинг баъзилари газ капсулаларини зарарсизлантиришга ва ўчиришга ҳаракат қилишди. Улар яна хиёбонда ахлат қутиларидан баррикадалар ўрнатиб, олов ёқишди.
Аввалроқ Грузия Омбудсманı полицияни намойишчиларни қийноққа солишда айблагани хабар қилинганди. Беш кунлик норозилик намойишлари давомида Омбудсман институти ходимлари тергов изоляторлари ва шифохоналарда бўлиб, 201 нафар жабрланувчи билан учрашди. Уларнинг аксарияти боши, юзи ва кўзларидан жиддий жароҳат олган.
Шарҳлар