Тбилисида портлаш юз берди. Камида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди
Тбилисида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди Грузия ички ишлар вазирлиги. Портлаш сабабларига аниқлик киритилмаган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш Бочорма кўчасидаги “Battleground” ўқ отиш полигонида содир бўлган.
Ҳодиса жойига Ички ишлар вазирлиги ходимлари, жумладан, ўт ўчирувчилар, патрул полицияси ва криминал полиция вакиллари етиб келган.
“Ҳозирда барча зарур чоралар кўрилмоқда”, — дейилади департамент хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар