Тбилисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши намойиш иштирокчиларини ушлашни бошлади

Фото: Paper Kartuli

Тбилисида ҳуқуқни муҳоқаза қилиш ходимлари “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишни тарқата бошлади. Полиция, хусусан, кўнгиллилардан бирини ва «Куч бирликда» антиоккупация ҳаракатининг раҳбари Давид Кацаравани ҳибсга олди.

2023 йилда “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишларда қатнашгани учун тўққиз йилга қамалган фаол Лазаре Григориадис ҳам ҳибсга олинган. Григориадис аввалроқ Грузия президенти Саломе Зурабишвили томонидан афв этилган эди. Фаолнинг ҳибсга олингани ҳақида унинг онаси хабар берган.

Аниқ қанча одам қўлга олингани номаълум. Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотларни эълон қилмаган ва ҳибсга олинганларнинг бирортасини ҳам тасдиқламаган.

Аввалроқ Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.