Тбилисида «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунга қарши чиққан 60 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди

Кадр из видео

Грузия Ички ишлар вазирлиги Тбилисида “хорижий агентлар ҳақидаги қонун”га қарши намойишда қатнашган 63 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Парламент биноси яқинидаги митингни тарқатиш чоғида, департамент маълумотларига кўра, олти нафар полициячи жароҳатланган.

Сешанба куни кечқурун Грузия парламенти ёнида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши навбатдаги норозилик намойиши бошланди ва эрталабгача давом этди. Хавфсизлик кучларининг намойишни тарқатиб юборишга уринишларига қарамай, намойишчиларнинг аксарияти маҳаллий вақт билан соат 4:00 атрофида тарқалди.

Намойишни тарқатиш чоғида хавфсизлик кучлари махсус воситалар, жумладан, сув пуркагичлари, қалампир ва кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланган, бунинг оқибатида жабрланганлар бор, улар тез ёрдам машиналарида олиб кетилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.