Теҳрон ҳокими Эрон пойтахтини кўчириш бўйича режани тақдим этди

Фото: ABC.AZ

Теҳрон ҳокими Алиризо Заканий Эрон ҳукуматига пойтахтни кўчириш режасини тақдим этди.

“Агар пойтахт кўчирилса, Теҳрон нафақат транспорт марказига айланади, балки шаҳар ичидаги кераксиз тирбандлик ҳам йўқолади. Барча хизмат кўрсатиш марказлари ташқарида бир жойда тўпланади”, дейди у IRNA агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, у аввалги ҳукуматга пойтахтни кўчириш учун иккита эҳтимолий жойни таклиф қилган: бири Теҳрон шимоли-ғарбида, иккинчиси Имом Хомайний мақбараси яқинида жойлашган. Бу жойлар барча давлат идоралари ва вазирликларини жамлаш учун танланган.

Ҳозир, ҳокимнинг тушунтиришича, унинг таклифи Эроннинг янги ҳукумати томонидан кўриб чиқилган, аммо асосий тавсиялар ўзгаришсиз қолмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.