Техасда вертолёт ҳалокатга учради, қурбонлар орасида бола ҳам бор

Foto: videodan ko'chirma

Якшанба куни кечқурун Техасдаги энг йирик шаҳар марказида шахсий Робинсон Р44 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт радио минора устига қулаб тушди ва уни ағдариб юборди. Натижада ёнғин юзага келди.

«Самолёт бортида тўрт киши бўлган», деди Хюстон полицияси бошлиғи Но Диаз. Расмийлар қанча одам ҳалок бўлганига аниқлик киритмади. CNN ва ABC телеканалларининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор.

Воқеа содир бўлган жойга яқин жойлашган баъзи уйларда электр таъминоти узилган. Фалокатга нима сабаб бўлганлиги номаълум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.