Текширув: Россияга санкция остидаги товарлар Германиядан келмоқда
Россия армияси билан ҳамкорлик қилувчи “Промтех”компаниялар гуруҳи санкцияларга қарамасдан, 2023 йилда АҚШ, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан қарийб 8 миллион долларлик икки томонлама мақсадли маҳсулотларни импорт қилган. Бу ҳақда Германиянинг Süddeutsche Zeitung, NDR, WDR нашрлари, Франциянинг Le Monde газетаси ва Украинанинг Trap Aggressor лойиҳасининг қўшма текширувида айтилади.
Журналистлар “Промтех” бошқа маҳсулотлар қаторида Х-101 қанотли ракеталарига ўрнатилган Американинг Molex компанияси томонидан ишлаб чиқарилган микросхемаларни импорт қилганини аниқлашди. Ушбу ракеталардан бири июль ойи бошида Киевдаги “Охматдет” болалар шифохонасига тушган.
Экспорт “Промтех” шўъба корхоналари орқали аввал Францияда, кейин эса Туркияда амалга оширилган. Тергов муаллифларининг қайд этишича, ушбу схема иштирокчиларига қарши Ғарб санкциялари ҳали жорий этилмаган.
Шарҳлар