Тель-Авив марказида портлаш юз берди
Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида портлаш юз берди, оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, камида 8 киши жабрланди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) аниқлик киритишича, шаҳар марказидаги портлашга “ҳаводаги нишон қулаши” сабаб бўлган, аммо унинг уриб туширилган-туширилмагани номаълум. Хабарга кўра, шаҳарда сиреналар ишга тушмаган.
Исроил ОАВлари маълумотларига кўра, портлаш АҚШ элчихонаси яқинида содир бўлган. Портлашдан кейин кўп ўтмай, яман хусийлари вакили Яҳё Сари “Тель-Авивга қаратилган ҳарбий оператсия” тафсилотларини кейинроқ очиқлашини билдирди.
ЦАХАЛ хабарига кўра, айни пайтда шаҳарга қилинган ҳужум юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар