Телебошловчи Ирада Зейналова Россиянинг Маврикийдаги элчиси этиб тайинланди
Россия президенти Владимир Путин НТВ телеканалида “Ҳафта натижалари” кўрсатувини олиб борувчи Ирада Зейналовани Россиянинг Маврикий Республикасидаги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақдаги фармон ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Зейналова 2016 йилдан буён НТВ телеканалида “Ҳафта натижалари” дастурини олиб боради. Бунгача у Биринчи каналда “Время” кўрсатувининг якшанба кунги сонига бошчилик қилган, шунингдек, Лондон ва Тель-Авивдаги Биринчи канал бюроларини бошқарган.
Якшанба куни “Время”нинг бошловчиси сифатида Зейналова 2014 йил июль ойида ўз дастурида ўзини Славянсклик қочқин деб атаган аёл украиналик ҳарбийлар унинг кўз ўнгида болани хочга михлагани ҳақида ҳикоя қилгани билан машҳур бўлди.
Кейинчалик бу маълумотлар ҳеч қандай тасдиғини топмади. Тасвирланган воқеа гувоҳлари топилмади.
Украинада Зейналова санкциялар рўйхатига киритилган.
Шарҳлар