Туркияда Telegram мессенжери блокланиши мумкин
Туркия ҳукумати Telegram компаниясини мессенжер мамлакат ҳудудида блокланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу ҳақда бир қатор турк ОАВлари ўз манбаларига таяниб хабар берган. Бунга ноқонуний ахборотдан иборат каналларни ёпиш талабига жавоб берилмагани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Анқара Telegram’га мингдан ортиқ огоҳлантириш юборган, аммо жавоб олмаган. Ҳукумат мессенжерда наркотиклар сотадиган, фоҳишаликни, қимор ўйинларини тарғиб қиладиган ва болалар порнографиясини тарқатадиган каналларни аниқлаган.
Telegram Туркияда 8 миллионга яқин фойдаланувчига эга бўлиб, мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича 10-ўринда жойлашган.
Август бошида Туркияда Instagram қонунларни бузгани учун блоклаб қўйилди. 10 август куни томонлар талабларни бажариш борасида келишувга эришгач, ундан фойдаланиш имконияти яна очилди.
Шарҳлар