Павел Дуров Telegram мессенжери 30 млрд долларга баҳоланганини маълум қилди
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров маълум қилишича, инвесторлар платформани 30 миллиарддан зиёдга баҳоламоқда. Аммо у мессенжерни сотишга тайёр эмас ҳамда мустақил бўлиб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Дуров Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Telegram яратувчисининг сўзларига кўра, айни пайтда унинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 900 миллионтани ташкил қилади, бу 2021 йилдагидан икки марта кўп демакдир, ўша пайтда кўрсаткич 500 миллионга тенг бўлган. Шунингдек, Дуров компания келаси йилда, эҳтимол шу йилиёқ фойда келтира бошлашига умид қилди.
Шу билан бирга, Дуров қайд этишича, у Telegram акцияларини оммавий сотувга қўйиш (IPO) имкониятини кўриб чиқаётганини қайд этди. Бироқ акциялар қайси биржага ва қачон жойлаштирилишига аниқлик киритишдан бош тортди.
Таъкидланишича, Павел Дуров 2017 йилдан буён биринчи марта ОАВ учун очиқ интервью бермоқда.
Шарҳлар