Телеграм олти йилдан бери ҳуқуқ-тартибот идораларига жиноятчиларнинг телефон рақамлари ва манзилларини ошкор этиб келмоқда
Телеграм асосчиси Павел Дуров 2018 йилдан буён мессенжер ҳуқуқ-тартибот идоралари билан фаол ҳамкорлик қилиб, жиноятчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилганини айтди.
“Ўрнатилган каналлар орқали биз қонуний сўровни олганимизда, биз уни текширдик ва хавфли жиноятчиларнинг ИП манзиллари ва телефон рақамларини тақдим этдик. Бу жараён сўнгги воқеалардан анча олдин мавжуд эди”, — деди Дуров.
У, шунингдек, жорий йилнинг учинчи чорагида Европада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўровлар сони кўпайганини, бу Европа бўлимларининг Европа Иттифоқига мувофиқ Телеграм алоқа каналларидан фойдаланишни бошлагани билан боғлиқлигини таъкидлади.
Масалан, жорий йилда Телеграм Бразилияда 203 та, Ҳиндистонда эса 6 992 та сўровни кўриб чиқди.
Шарҳлар