Telegram постларга шикоят қилиш учун янги асосларни қўшди — “ёқмайди” ва “қонунни бузмайди, лекин ўчирилиши керак”

Telegram мессенжери телеграм-каналлар ва гуруҳ чатларидаги постларга шикоят қилиш асосларини кенгайтирди.

Илгари постга етти сабаб бўйича шикоят қилиш мумкин эди: спам, зўравонлик, порнография ва болалар порнографияси, муаллифлик ҳуқуқи, шахсий маълумотлар, шунингдек «бошқа» банди мавжуд эди.

Энди асослар сони 11 тагача кўпайди: «ёқмайди», «қонунни бузмайди, лекин ўчирилиши керак», терроризм, ноқонуний товарлар, болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат қўшилди, порнография ва болалар порнографияси эса «порнографик материаллар» деган битта бандга бирлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.