Temirov Live телеграм-каналининг собиқ ходими Бишкек тергов изоляторидан қон доғлари бор мактубни берган

Фото: СИН

Temirov Live  каналининг собиқ ходими, тартибсизликларни қўзғатганликда айбланиб ҳибсга олинган Актилек Капаров ўз мактубида қонунсизлик ва адолатсизлик туфайли қўлларини кесаётганини маълум қилган.

Капаров ўтган йил декабрь ойида Temirov Live ва “Айт Айт Десе” каналларида эълон қилинган видеода тартибсизликларга чақириқларни кўриб, Ички ишлар вазирлиги иш очганини эслатади. Бироқ Капаров 2023 йил август ойидан буён мазкур таҳририятлар билан ҳамкорлик қилмаган. Аммо январь ойида у “террорчи” сифатида ҳибсга олинган.

Айбланувчининг фикрича, унга кўрсатилган тазйиқ унинг фаолияти билан боғлиқ. “Журналистлик фаолиятим, депутатлар ва мансабдор шахсларни жарима тўлашга мажбурлаганим учун, мамлакат олий мансабдор шахсларининг коррупцион схемаларини аниқлагани учун таъқиб қилиняпман ”, – дейди у.

Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭХ)нинг маълум қилишича, Актилек Капаров қалам билан қўлларини “тирнаган”. ЖИЭХ хабарига кўра, суҳбат чоғида Капаров камерадаги сақлаш шароитларидан шикояти йўқлигини айтган.

,

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.