АҚШда президент сайлови куни теракт уюштиришни режалаштирган шахс қўлга олинди
АҚШ Адлия вазирлиги Оклахомада истиқомат қилувчи 27 ёшли Афғонистон фуқароси Носир Тавҳидий АҚШ президенти сайлови куни ИШИД номидан теракт уюштириш мақсадида тил бириктиришда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди.
Таъкидланишича, Тавҳидий АҚШда теракт уюштиришга тайёргарлик кўриш доирасида ўз оиласи активларини ликвидация қилган, оила аъзоларини чет элга кўчирган, АК-47 автоматларини ва уларга ўқ-дорилар сотиб олган.
Унга тегишли электрон қурилмалар текширилганида, у террорчилик ташкилоти мафкурасига содиқлиги аниқланган.
Сўроқ чоғида гумонланувчи президент сайлови куни теракт уюштиришни режалаштирганини тан олган. Унга ИШИД билан тил бириктириш ва уларга моддий кўмак беришга уриниш, оғир жиноят ёки терроризмни содир этиш учун ўқотар қуролни қўлга киритиш айбловлари илгари сурилди.
Шарҳлар