Тергов қўмитаси “Крокус”даги теракт ҳолати бўйича хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар тўғрисида иш қўзғатди
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Крокус”даги терактдан кейин хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “РИА Новости” суд қарорига таяниб ёзади. Ишга алоқадор шахслар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ “РИА Новости” жабрланувчилар “Крокус Сити Холл” эгаларига нисбатан иш очишни талаб қилгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг адвокати Тергов қўмитасига берган баёнотида улар концерт залида ёнғинга қарши зарур ҳимоя йўқлигидан шикоят қилишган. Бундан ташқари, залдаги фавқулодда чиқиш жойларининг аксарияти ёпиқ бўлганлиги айтилган.
“Агентство” наўрининг журналистлари мустақил тергов натижаларига кўра, теракт пайтида “Крокус”нинг учта фавқулодда зинапоясида кириш ёки чиқиш йўллари ёпилганини тасдиқлади.
Мажмуа эгалари, Агаларовлар оиласи фожиадан бир кун ўтиб “барча хавфсизлик тизимлари ишлаб турганини” айтишган.
Шарҳлар