Термизда халқаро транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди
23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда турли мамлакатлар транспорт вазирликларининг раҳбарлари иштирок этди, дея хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг сайти.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ўртасида мультимода Жанубий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат эди.
Учрашув якунлари бўйича юк ташишни ривожлантириш бўйича аниқ режаларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” имзоланд л транспорт йўлагини ривожлантириш ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш орқали и. Юкларни таҳлил қилиш, электрон рақамли ҳужжатлардан фойдаланиш ва ташиш жараёнларини соддалаштириш орқали Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон орқали транзит юк ташиш ҳажмини ошириш шулар жумласидандир.
Сўнгги йилларда Афғонистон орқали транзит юк ташиш ҳажми 30 фоиздан ошиб, қарийб 1 миллион тоннага етди. 2021 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдо битими имзоланганидан сўнг юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошди. 2022 йилда Афғонистон орқали давлатлар ўртасидаги юк ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан икки ярим баравар ошди. Жорий йилда Ўзбекистон ушбу йўлак бўйлаб 1 миллион тоннадан ортиқ юк ташишни режалаштирган.
Шарҳлар