Террорчилар «Крокус»да қочаётган одамларни яқинидан туриб ва орқасидан отган
Экспертиза террорчилар “Крокус”да қочаётган одамларга яқинидан ва орқасидан отганини тасдиқлади. Бу ҳақда қурбонларнинг қариндошларига берилган ўлим ҳақидаги гувоҳномаларда сўз боради.
Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, 22 март куни “Крокус”да содир этилган терактда 137 киши қурбон бўлган, 180 киши ҳудуддаги шифохоналарга ётқизилган. Бир кун аввал жабрланганларнинг дастлабкилари тиббиёт муассасаларидан чиқарила бошланди.
“Крокус”даги теракт ташкилотчилари Марказий Осиёда навбатдаги ҳужумни тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар