Tesla заводи туфайли Берлин яқинида тахминан 500 000 туп дарахт кесиб ташланди
Бу кўрсаткич The Guardian газетаси томонидан «гигафабрика» деб номланган қурилиш учун кесилган 329 гектар ўрмон майдони бўйича олинган.
2024 йил июль ойида Бранденбург федерал ери Tesla компаниясининг Европадаги ягона электромобиль ишлаб чиқариш заводини кўпайтириш учун кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Атроф-муҳит фаоллари бунга бир неча бор қарши чиқишган.
Уларнинг сўзларига кўра, Tesla ишлаб чиқариши нафақат атроф-муҳитга маҳаллий зарар етказади, балки электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноёб тупроқ металларини қазиб олиш натижасида глобал оқибатларга ҳам олиб келади.
Улашиш:
Шарҳлар