90 ёшли қария дунёдаги энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди

Фото: Казинформ

90 ёшли америкалик Дойл Арчер Гиннеснинг рекордлар китобига кирди ва дунёдаги энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди.

UPI маълумотларига кўра, Канзаслик кекса эркак 60 йилдан ортиқ вақт давомида юк машинасини бошқариб келмоқда. У АҚШнинг барча штатларида бўлган ва миллионлаб километрларни босиб ўтди.

Юк машинаси ҳайдовчиси номи тарихда қолганидан хурсанд бўлиб, “нафақага чиқиш”  сўзи луғатда йўқлигини айтиб, ҳазиллашди.

“Мен яқин орада нафақага чиқишни режалаштирмайман. Агар соғлигим бунга йўл қўйса, машина ҳайдашда давом этаман”, – деди 90 ёшли қария.

Арчернинг айтишича, у иш жойида ташиш мумкин бўлган барча турдаги юкларни ташиган. Унинг яқинлари Арчернинг ўз ишига фидойилиги ёшларни руҳлантиришига ишонади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.