Times: АҚШ ва Буюк Британия Украинага Россия ичкарисига Storm Shadow билан зарба беришга махфий равишда рухсат бериши мумкин
Қўшма Штатлар ва Британия гўёки Украинага Россия ичкарисига зарба бериш учун Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат беришга тайёрланмоқда, бироқ бундай эълон Россияни кутилмаганлик элементини сақлаб қолиш учун ошкор қилинмайди. Бу ҳақда Британиянинг The Times нашри маълум қилди, деб ёзади “Европейская правда” нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, Британия ва Америка томонлари Россияга Storm Shadow ракета ҳужумларига рухсат бериш имкониятини анчадан бери муҳокама қилиб келган. Тахминларга кўра, бу қарор икки давлат ташқи ишлар раҳбарлари – Энтони Блинкен ва Дэвид Леммининг ўтган чоршанба куни Киевга қўшма ташрифи чоғида эълон қилиниши мумкин эди.
Томонлар якуний баёнотларнинг иккита версиясини тайёрлади ва уларнинг ҳал қилинмаган тафсилотлари сабабли Украина томонидан узоқ масофага зарба беришга рухсат бериш бўйича кейинги муҳокамалар билан боғлиқ версияни эълон қилди.
Бошқа нарсалар қаторида, The Times газетасига кўра, АҚШ Владимир Зеленский келаси ҳафтадаги учрашувда Жо Байденга тақдим қилмоқчи бўлган «ғалаба режасини» кўрмагунча рухсатномани тасдиқлашни тўхтатмоқда. Аммо Британия томони, нашрнинг таъкидлашича, бундай қадам НАТОдаги кўпроқ иттифоқчилардан келаётгани ва шу мақсадда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия ташқи ишлар раҳбарларининг учрашувини ташкил этгани ҳақидаги таассурот уйғотмоқчи. Аммо бир манбанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар «Байден меросини яратиш»га кўпроқ эътибор қаратган ва қарорни тезлаштиришни хоҳлайди.
The Times таъкидлашича, Россияга Storm Shadow ракета ҳужумларини тасдиқлаш келаси ҳафтадаёқ тасдиқланиши мумкин ва Россияни эҳтимолий ҳужум ҳақида қўшимча огоҳлантирмаслик учун очиқ бўлмайди.
Шарҳлар